Давлат солиқ хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳалол тадбиркорлик учун шаффоф ва қулай шарт-шароитлар яратиляпти. Ҳар бир арз замирида инсон муаммолари, тадбиркорлар фаолиятига халал бераётган ҳолатлар бўйича мурожаатлар вақтида кўриб чиқилмоқда, ҳал этилмоқда. Шаффофликни таъминлаш мақсадида мурожаатчининг “шахсий кабинет” орқали электрон кўринишда юборган аризасининг ижро холатини кузатиб бориш имконияти яратилган. Шунинг баробарида давлат солиқ хизмати идораларида “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тизими доирасида ишлар амалга оширилмоқда. Солиқ тўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида мазкур хизматларнинг мобиль версиялари ҳам ишга туширилган бўлиб, пандемия даврида 20 га яқин хизматлардан таркиб топган SOLIQ мобиль иловаси ҳуқуқбузарликлар юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатиш мақсадида эса, Soliq hamkor ахборот тизими ишлаб чиқилди. Шунингдек, жорий йил давлат солиқ хизмати органлари электрон хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида my.soliq.uz порталининг янгиланган қўшимча хизматларга эга бўлган версияси ишга туширилди. Бунинг натижасида солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида бевосита мулоқотлар камайиши ва солиқ органларининг янада очиқлиги ҳамда шаффофлиги таъминланишига эришилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алохида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз, шунга асосан туманда фаолият юритаётган ёки айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари мавжуд бўлса Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўлимига мурожаат этишингизни билдириб ўтамиз.