Уйчида “Аҳил оила ва профилактика куни” муносабати билан ажрим ёқасида турган оилалар, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар, нотинч оилалар рўйхатига олинган оилалар билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Уйчи туманида туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида прокураryра, адлия ва ички ишлар бўлимлари, бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш буйича манзилли ишлар, маҳаллаларда "Ҳуқуқий ахборот куни" тадбирлари тизимли ташкил этилмода. Жойларда хотин-қизлар ҳуқубузарлиги, жиноятининг олдини олиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси”, семинар-тренинг, тарғибот, тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи И.Валиханов, туман адлия бўлими бошлиғининг ўринбосари Б.Қодиров, туман ФҲДЁ бўлими мудири Н.Досбаева, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Худойбердиев, МФЙ раислари, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлар, отинойилар, имом хатиблар, фаоллар иштирокида жиноят содир этган, мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш орқаси сайёр қабул ташкил этилди. Тадбир давомида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Бозарова ва туман комиссияси томонидан йигирмадан ортиқ ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди.
Маҳаллаларда оилавий ажримларнинг олдини олишда отинойи ва имом хатибларнинг ўрни, ёшларни ҳаётга тайёрлаш, уйма-уй юриб, қайнона-келин, қайнота ўғил, эр-хотин муносабатлари, оила мустаҳкамлиги бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.






