41- мактабда “Шеъриятга ошнолик шараф” адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Кеча вилоятимиз ва туманимизнинг таниқли ижодкорлари - “Усмон Носир” нашриёти директори, ёзувчи ва шоир Алижон Жўраев-Алижон оға, шоир Шокиржон Бойхоновлар ижодига бағишланди.

Тадбирда иқтидорли ёшлар томонидан Алишер оға ҳамда Шокир Бойхон ижодидан намуналар ўқилди. Устазода санъаткор, "Шуҳрат" медали соҳиби Комилжон Нематов, умидли ёш эстрада хонандаси Маъруфжон Нишановлар томонидан куйланган қўшиқлар кечага кўтаринки руҳ бахш этди. Ёшларнинг билим кўникмаларини янада ошириш мақсадида кеча савол-жавоб тарзида ўтказилиб, фаол иштирокчилар муаллифлар ва фаоллар томонидан турли номдаги китоблар билан тақдирландилар.