Д.Х.Нурматовни Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 21, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Нурматов Дилмурод Хабибиллаевич - 2022 йил 15 февралдан Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлансин.

2. Ушбу қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 03/14-01-11/11-142-сонли ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 15 февралдаги 01/29-552-сонли розилик хатлари.

Туман ҳокими Ш.МУСАЕВ.