Бугун Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ташаббуси билан 24-мактабда "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" шиори остида ёшлар ўртасида расм чизиш, арқон тортиш, тош кўтариш, иншолар танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
Иншолар танловида Дурдона Муҳаммаджонова, Ойдина Раҳимжонова, Маржона Абдувоҳидова ( 2, 24,12-мактаблар), расмлар танловида Рустамжон Абдулҳамидов, Азизбек Абдулхоев, Ҳосила Ҳасанбоева (23, 39, 19-мактаблар), расмлар танловида энг яхши дизайнер ишланмаси номинацияси бўйича 2-мактаб ўқувчиси Гулшода Муҳаммадюнусова, тош кўтаришда Ҳайитмирзо Фазлиддинов, Абдураҳим Маннонов (24, 17-мактаблар) ғолиб бўлишди. Арқон тортишда 14-мактабнинг “Турон” жамоасига 1-ўрин насиб этди.
Якунда ғолиб ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
Тадбир якунида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил қилинди.







