Уйчи тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган, туманнинг оғир ҳудудларидан бири Пастгузар маҳалласида ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"га ҳамоҳанг равишда вилоят ҳокими ташаббуси билан ушбу маҳаллада 785 метр тоза ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. 3,5 км. ички йўл жорий таъмирланяпти. Битта 160 кВА трансформатор пункти, 80 дона замонавий темир бетон таянч устун, тунги ёритгич чироқлари ўрнатилади, 3,84 км. янги электр тармоғи тортилади.