Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, полковник К.Абдужалилов, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи К.Аҳмедов, туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосари Уйчи тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган, туманнинг оғир ҳудудларидан бири Пастгузар маҳалласида ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишдилар.

Шу жойнинг ўзида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ободонлаштиришда олиб борилаётган ишлар юзасидан қўшимча йўриқномалар берди.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"га ҳамоҳанг равишда вилоят ҳокими ташаббуси билан ушбу маҳаллада ҳам ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

Маҳалланинг ички йўллари шағалланиб, тоза ичимлик суви тармоғи тортилмоқда, суюлтирилган газ балонлари техник кўрикдан ўтказилмоқда.

Бажарилаётган ободонлаштириш тадбирларидан маҳалла аҳли миннатдор. Аҳоли ўз хонадонларидаги томорқани баҳорги экин экишга тайёрлаш, мавжуд мевали ҳамда манзарали дарахтларга шакл бериш ишларини бошлаб юборганлар.

Айни пайтда ободонлаштириш ишларига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маълумот ўрнида, Пастгузар маҳалласида 785 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 3,5 км. ички йўл жорий таъмирланади, 96 дона замонавий темир бетон таянч устун, тунги ёритгич чироқлари ўрнатилади, 3,84 км. янги электр тармоғи тортилади.