Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонаси 4,7 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерда 108, 5 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозирда саноат зонасида қурилиш ишлари давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев мазкур саноат зонасида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.







