Қишлоқ хўжалиги вилоятимизда етакчи соҳалардан. Эришилаётган ютуқларда соҳа фидойилари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги фахрийларининг ҳам ҳиссаси катта.

Уйчи туманидаги "Мезбон" тантаналар мажмуасида бугунги кунда ҳам қишлоқ хўжалигида елкадош бўлиб келаётган фахрийларга эҳтиром кўрсатилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков пахта, ғаллачиликда эришилаётган ютуқларда ўзининг бой ҳаётий тажрибасига эга бўлган нуронийларнинг алоҳида ҳиссалари борлигини эътироф этди.

Тадбирда вилоят Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Икромхон Нажмиддинов ва фахрийлар вакиллари дуолар қилиб, деҳқончиликда бу йил ҳам баракали бўлишини тиладилар.

Фахрийларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбирда туман маданият бўлими хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.