Бугун туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Исломжон Валиханов Соку маҳалласида бўлди.
Соку маҳалла "Ёшлик" кўчаси 14-уйда яшовчи Элёрбек Каримов хонадонида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркор беш йилдан буён қўйчилик билан шуғулланади. Ҳозирда 40 га яқин қўйи мавжуд.
Суҳбат давомида тадбиркор янада фаолиятини кенгайтириш борасида ўзининг фикр-мулоҳаза, мақсад ва келгуси даромадини ўртоқлашди.







