- Январь ойида 65 та иссиқхона қуриб битказилди. Хизробод қишлоғида илғор деҳқон Матлуба Тўрабоева 1 гектарли иссиқхона мажмуаси барпо этган бўлиб, ердан оқилона фойдаланиш намунасини айнан шу ерда кўришимиз мумкин. Лимон кўчатлари ўтқазилган. Ер орасида ҳозирда саримсоқпиёз ва қулупнай етиштирилмоқда. Қулупнайдан айни даврга қадар икки бор ҳосил олинди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари Маҳмуджон Бувабоев.

Ўнҳаят маҳалласидаги Илҳомбой Машрапов 6 сотихли иссиқхонасида помидор, бодринг, кўкатлар, лимон, редиска, узум етиштириб, йилига 3-4 мартагача ҳосил олмоқда. Даромад 65-70 миллион сўм орасида.

Ёркатайлик намунали томорқачи Жамолиддин Абдураҳимов 6 сотихда лимон, редиска, узум, цитрус мевалар, манзарали гул кўчатлари етиштириб йилига 120-130 миллион сўм даромад олмоқда.