Туман ҳудудида одамлар ва ҳайвонлар ўртасида ўта хавфли юқумли қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш, унинг хавф манбалари ва омилларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман маданият марказида туманда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги профилактикаси бўйича “Профилактик ўн кунлик” тадбирларини ўтказиш бўйича вилоят кўргазмали ўқув-машқи бўлиб ўтди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида қаровсиз қолган, эгасиз ва касал ҳайвонларни қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган ҳудудларда тутиш ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиш ишларини ташкил этиш, эмлаш жараёнларини ташкиллаш бўйича тушунчалар берилди. Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида кўчада юрган қаровсиз қолган ит томонидан фуқарога зиён етказилганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш, эмлаш жараёнлари амалий кўрсатилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.







