Уйчи туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламда ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича амалий ишларга киришилмоқда.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Аъзамжон Аҳмаджонов раҳбарлигида бўлим ходимлари тумандаги Иттифоқ МФЙда бир қатор ишларни амалга оширишмоқда. Бўлим ходимлари, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари билан маҳалланинг барча кўчаларида ўрганишлар олиб борилди. Хонадонларда томорқа, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкиллаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир хонадонда 5 тупдан кўчат ўтқазиш, узумчилик, паррандачилик, қуёнчилик, чорвачиликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.

Тарғибот тадбирлари давомида уй эгаларига хонадонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, ботулизм, қутуриш касаллигидан эҳтиёт бўлиш, уй ҳайвонларини эмлатиш бўйича тушунчалар берилди.