Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев маҳалла фуқаролар йиғинларидаги шарт-шароитларни ўрганиш жараёнида мутасаддиларга ана шундай топшириқ берди.

-Маҳалла идораси фуқаролар энг кўп мурожаат қиладиган жой. Шундай экан, аввало, ишловчиларга ва бу ерга келувчи ҳар бир фуқарога етарли шарт-шароит яратишимиз зарур,-деди туман ҳокими 1-секторда жойлашган Қаҳрамон МФЙ биноси ҳолатини кўриб.-Мазкур бинони ҳам таъмирлаб, шарт-шароитларини яхшилаб берамиз.