Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Раҳимов Қумтепа кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари билан учрашди ҳамда лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича масъул ташкилотларга топшириқлар берди.
Шунингдек, 4-секторда сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади ва айримларини бартараф этиш чоралари кўрилди.







