Уйчи туманига Ипотека банк Наманган вилоят филиали Уйчи тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоятдаги лидер тадбиркор “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ паррандачиликка ихтисослашган корхонасидан 8064 бош парранда олиб келинди.

Паррандаларни аҳолига тарқатиш бўйича ҳоким ёрдамчилари талабномаларига кўра ҳар бир хонадонга 100 бошдан паррандалар тарқатиш ишлари бошланди.

Натижада 86 та хонадон паррандачиликка ихтисослашади.

Ушбу хонадонларнинг бир ойда ўртача 3 млн.сўм даромад манбайи яратилади.

Лидер тадбиркор “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан ветеринария хизмати маҳаллалар кесимида назоратга олинади.

Бу орқали Уйчи туманининг ҳар бир маҳалласида биринчи чоракнинг ўзида 5 тадан маҳалла паррандачиликка ихтисослаштирилиши режалаштирилган.