40 дан ортиқ тадбиркор иштирок этган учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев уларнинг мурожаатларини тинглаб, масалалар ечимини мутасаддилар билан ҳал этди.
Тадбиркорлар томонидан янги лойиҳалар ҳам таклиф қилинди. Уларнинг истиқболли лойиҳалари туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Бир неча тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди, маълум бир вақт талаб этадиган масалалар тегишли мутасаддилар томонидан ижроси назоратга олинди.







