Тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, фаол ёшлар, шунингдек, ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар, ижодкорлар.
Уйчи тумани ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Шуҳрат Мусаев томонидан билдирилган ташаббусга кўра туманимизда “Қадрдон маҳалламга китоб совға қиламан” челленжи бошланди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад туманда яшовчи ҳар бир фуқаро ўзи ўқиб, фойдаланиб бўлган ва янги китоблар жамламасини яшаб турган маҳалла кутубхонасига тақдим этиш орқали маҳалладаги мавжуд кутубхоналарни турли хил адабиётлар билан бойитиш, аҳоли орасида китобхонликни ривожлантиришга эришиш.
Ҳар бир кўнгилли фуқаро ўз маҳалласига китоб совға қилганлиги юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасига китоблар сони, қайси маҳаллага совға қилганлиги тўғрисидаги маълумотни 94-304-61-43 телеграм рақамига (сурат ёки видеолавҳа) тарзида тақдим этиши тавсия қилинади.
«Қадрдон маҳалламга китоб совға қиламан» челленжида иштирок этинг, маърифат улашишга кўмаклашинг...
ТУМАН МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ.






