Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев туманимиздаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида бўлди. Маълумки, мазкур мактабда «Ишга марҳамат» мономаркази ҳам ташкил этилган бўлиб, ўтган йили тўқққизта йўналишда мутахассислиги бўлмаган 187 нафар фуқаро ўқиб, сертификат олди. Касб-ҳунар мактабида ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоналар фаолияти яхши йўлга қўйилганлиги ҳам алоҳида эътироф этилди.







