Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида "Уйчи туманида экология соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Матбуот анжуманида Уйчи туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Шерзод Умрзоқов ахборот берди. Маърузачининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни хатловдан ўтказиш бўйича Уйчи туманида ҳозирги кунга қадар 2021 -2022 йилларда 1 169 000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштиришган бўлиб, ҳозирда 583 000 туп кўчат ўтқазилди. 32 100 туп манзарали дарахт ва буталар хатловдан ўтказилиб, электрон базага киритилди ва давом этмоқда.Матбуот анжумани якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди