"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви тизимида меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида “Салоҳиятли кадрлар-жамиятимиз истиқболи” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Унга Наманган вилояти Халқ қабулхонаси вакиллари таклиф этилди.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан ишлаш тартиби тўғрисида маъруза қилинди. Бугунги кунда ҳар қандай ташкилотнинг нуфузини ходимларнинг ҳужжатлар билан ишлаш салоҳияти билан ўлчаш мумкин.

Инсон қадрини таъминлашда уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳам муҳим ҳисобланади.

Ўқув семинарда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Уйчи туман бўлими ходимлари иштирок этдилар.