ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ 47-СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 17-моддаларига мувофиқ,ҚАРОР ҚИЛАМАН:I. Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 47-сессияси 2022 йил 31 январь куни соат 11.00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 47-сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 7-Бояғон сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига ўтказилган сайлов натижаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида.2. 2021 йил давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида.3. 2021 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида.4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида.5. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муамоларини ҳал этиш орқали “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисида.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 22-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Бувабоевнинг ахбороти ҳақида.
Уйчи тумани ҳокими Ш.МУСАЕВ.Уйчи шаҳарчаси,2022 йил 30 январь.






