Бугун 5-мактабда ижтимоий-маънавий муҳит ва диний вазиятни яхшилаш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирланди. Муассаса раҳбари А.Парпиев, Х.Миркамоловалар томонидан суҳбат давомида Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид хотиралар тилга олинди.

Йиғилишда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси етакчи мутахассиси Д.Абдиқаҳаров, туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассис Ж.Қосимов, туман ХТБ мудири М.Мўминовлар томонидан 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари бошчилигида “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан нутқ сўзладилар.