Вилоят ҳокими ташаббуси билан энг оғир ҳудуд деб танлаб олинган маҳаллаларда ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланди.

Уйчи туманидан Кесканёр, Янгиҳаёт, Пастгузар, Файзиобод МФЙлари танлаб олинган.

Файзиобод МФЙда 1,2 км. электр узатиш тармоғи тортиш ва 1 дона қуввати 160 кВа бўлган трансформатор пункти қўйиш режалаштирилган. Ҳозиргача 800 метр тармоқ қурилди, 16 та бетон таянч ўрнатилди.