Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни 15-моддаси 1,5,6-хатбошиси ҳамда ушбу қонуннинг 22-моддасида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида юридик шахслар белгиланган санитария норма қоидаларига, экологик хавфсизликка риоя қилишлари, умумий фойдаланишдаги ерларга, йўл бўйларига ҳамда бошқа ерларга чиқиндиларни ташлаш ва жойлаштиришнинг олдини олишлари, шу билан бирга чиқиндиларни тўплашлари, ўзларига тегишли бўлган бинолар яқинида ёки туташ ҳудудларда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда сақлаш учун контейнер (қути) ўрнатишлари мажбур деб белгилаб кўйилган.

Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 787-сонли қарори билан тасдиқланган қоиданинг 3-боб, 7-бандида ҳудудлар,бино ва иншоотлар жойлашган ер майдонлари чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш хамда вақтинчалик сақлаш учун махсус жихозланган контейнер (қутилар) ўрнатилиши кўрсатилган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкилот худудида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда, экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши хамда ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш, тўплаш, вақтинчалик сақлаш учун махсус жиҳозланган чиқинди контейнерларини (қутиларини) ўрнатишингиз сўралади.

Туман экология инспекцияси ушбу талаблар бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91-моддаси билан маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлиши юзасидан огоҳлантиради.

Туманимиз ободлигига бефарқ бўлмаслигингизни сўраймиз.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси.