Бугун туман маданият марказида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Адил Атаходжаевнинг ёшлар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди.

Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев иштирок этдилар. Учрашувдан кўзланган мақсад, ёшларнинг муаммоларига ечим топиб, таклифларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг 3 нафарига ўзини-ўзи банд қилиши учун микротўлқинли печь, 16 ёшга тўлган беш нафар ёшга фуқаролик паспорти ва контракт-тўлов асосида таҳсил олаётган 10 нафар ёшга тўлов-контракт шартномасининг уч миллион сўмдан тўлаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Учрашувда ечими маълум муддат вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.