Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини шакллантириш бўйича жорий йилнинг 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 10 фоизи, яъни 83.5 млн сўм, йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан 10 фоизи, яъни 71.5 млн сўм, 2-чорак даромадлар режасини шириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз яъни 372.2 млн сўм, жами “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ҳисобидан 527,2 млн сўм маблағ шаклланган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллангаан таадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли Қарори билан Республика бюджетидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шахарлар учун қўшимча 57.9 млрд сўм, Очиқ бюджет ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ туман ва шахарларга қўшимча 59.5 млр сўм маблағ молиялааштириб берилган бўлиб, шундан Уйчи туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобида 1 млр сўмдан кам маблағ шаклланганлиги учун 500,0 млн сўм, Очиқ бюджет ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлганлиги сабабли 473,0 млн сўм маблағ Республика бюджети ҳисобидан молиялаштириб берилди.
Молия вазирлиги томонидан очилган Очиқ бюджет (openbudjet.uz) порталида 2021 йил 1 июлдан 1 августга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 101 818.0 млн. сўмлик 397 та таклиф киритилганлиги ва таклифлар Ишчи комиссиянинг 2021 йил 5 августдаги йиғилишида ушбу таклифлар комиссия аъзолари томонидан лойиха қийматлари қайта кўриб чиқилиб, 41 та таклиф такрорий бўлганлиги, 47 та таклиф лойиҳа қиймати 1500.0 млн. сўмдан ортиқ бўлганлиги, 2 та таклиф бюджет ташкилотини 2021 йил харажатлар сметасида маблағлар режалаштирилганлиги ҳамда қолган 9 та таклифда шахсий манфаатдорлик бўлганлиги сабабли рад этилганлиги ҳамда рад этилган таклифлар бўйича таклиф берган шахснинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилган.
Туманда жорий йил 13 августдан 2 сентябргача бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 56 та МФЙлардан 47 тасидан 397 та таклиф тушган бўлиб, жами 11283 та овоз сонидан “ғолиб” деб топилган 6 та таклифлар бўйича жами 10529 та овоз тўпланган.
Овоз бериш якунига кўра, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар Уйчи тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ичимлик суви тармоғи тортиш (таклиф ID рақами 0890300007) харажатлари учун 431 (тўрт юз ўттиз бир) миллион сўм, Уйчи туман Тошлоқ МФЙ Райҳон кўчасида жойлашган 38-сонли умумтааълим мактабининг чегара деворларини янгидан қуриш (таклиф ID рақами 0890300017) харажатлари учун 250,0 (икки юз эллик) миллион сўм, Уйчи туман “Ёркатай” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган 11-сонли умумтаълим мактабининг собиқ қозонҳона биносини фаоллар зали қилиш учун таъмирлаш (таклиф ID рақами 0890300243) харажатлари учун 100,0 (бир юз) миллион сўм, тумандаги “Янгичек” МФЙ, Мустақиллик кўчасини асфальтлаш (таклиф ID рақами 0890300043) харажатлари учун 225,0 (икки юз йигирма беш) миллион сўм, туман тиббиёт бирлашмасин тез ёрдам бўлими биносини олди қисмини асфальтлаш(таклиф ID рақами 0890300172) харажатлари учун 100,0 (бир юз) миллион сўм, Уйчи туман “Мирзаравот” МФЙ, Гулшан кўчасини асфальтлаш (таклиф ID рақами 08903000199) харажатлари учун 394,0 (уч юз тўқсон тўрт) миллион сўм, жами туман бўйича 1500,0 (бир миллиард беш юз)миллион маблағ йўналтирилди.
Ғолиб деб топилган ташаббуслар туман Халқ депутатлари туман кенгашининг 2021 йил 10 октябрдаги йиғилишида муҳокама қилиниб, тегишли соҳа рахбарларига ўз вақтида ишларни бажарилишини ва молиялаштириш чораларини кўриш кераклиги бўйича қарор қабул қилинди. Бугунги кунга келиб барча ғолиб деб топилган ташаббуслар учун маблағлар тўлалигича молиялаштирилиб берилган ва ажратилган маблағлар доирасида лойиха сметалари тайёрланиб, пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилди, пудратчи ташкилотлар томонидан белгиланган ишлар тўлиқ якунига етказилди ва пудратчи ташкилотлар хисобига маблағлар 100 фоиз ўтказиб берилди.






