Яқин ўртада бу қишлоққа ҳоким ёки бирор раҳбар бормаган. Энди ундай бўлмайди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев фаолиятининг илк кунидан ишни энг чекка ҳудуддаги маҳаллалардан бошлади ва хонадонбай ўрганишларда шахсан иштирок этмоқда.
Бугун якшанба бўлишига қарамай, туман ҳокими ўзи ва ҳоким ўринбосарлари, ёрдамчилари, масъул раҳбарлар билан Кесканёр МФЙнинг "Шўрқишлоғи"га ташриф буюрди.
Бир зумда катта-ю кичик тўпланди. Мурожаатлар бирма-бир тингланди.
-Эртадан бошлаб барча масъуллар билан иш бошлаймиз. Кирилмаган бирорта хонадон қолмайди. Муаммоларни навбати билан ечамиз. Боқиманда кайфиятдаги, ишсиз фуқаролар қолмаслиги керак. Иш ўрнини керак бўлса, хонадонингизни ўзида яратамиз."Сендан ҳаракат, мендан баракат", деб бежиз айтилмаган,-деди Шуҳрат Мусаев фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда.







