Маҳалла” хайрия жамоат фонди фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди 2021 йилда асосан кам таъминланган оилаларга, меҳнат таътилига чиққан МФЙ ходимларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, МФЙлар идорасида фойдаланилган коммунал тўловларни тўлаб бериш, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлган ходимларни бир марталик рағбатлантириш ва уларни фонд ҳисобидан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Навбаҳор” санаториясида дам олишларини ташкиллаш, МФЙлар моддий-техник таъминотини таъминлаш ва шу каби кўплаб маданий-маърифий, спорт тадбирларини амалга оширди.Йиғилишда 9 та масала кўриб чиқилди. Қувонарлиси, “Маҳалла” ХЖФ Наманган вилояти бўлими Республика бошқарувининг 2021 йил якунлари бўйича эътирофига сазовор бўлган ва тизимдаги фондлар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги эътироф этилди.Эътиборлиси, “Маҳалла” ХЖФ Уйчи тумани бўлими кўрсаткичлари “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлимида алоҳида таъкидлаб ўтилди ва эсдалик совғаси, ташаккурнома билан тақдирланди.






