Учрашувда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев аввало, ёшларни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этиб, меҳнат фаолиятларида куч-ғайрат ва улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла етакчиларига ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш вазифалари айтиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида маҳалла ёшлар етакчиларига зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди







