Вилоят прокурори Жаҳонгир Хатамов Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Хусусан, Файзиобод МФЙ, "Соҳил" кўчасининг 1 км. дан ортиқ қисмида тош-шағаллаш ишлари бажарилган, 10 га яқин бетон таянч устун ўрнатилиб, 600 метр узунликдаги электр узатиш тармоқлари тортилган ҳамда 2 та трансформатор таъмирланган.
Вилоят прокурорига туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман прокурори Шерзод Раҳимов ҳамроҳлик қилишди






