Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-734-сонли Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1281-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1282-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди. 1282-модда. Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланиш. Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 1283-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди. Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади. 135-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Бундан ташқари мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бошқа бир қатор моддаларига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.А.АКБАРОВ,жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси, Н.АҲМЕДОВ,жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг девонхона мудири.






