Уйчи туманида бугунги кунда 394 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 159 таси пахта ва ғалла, 134 таси боғдорчилик, 46 таси чорвачилик, 29 таси паррандачилик, 7 таси балиқчилик, 19 таси бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларидир. Шулардан 159 таси кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилган.

Уларда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, интенсив боғ, сервис хизматлари ва мактабгача таълим йўналишлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Туманда 56 та МФЙда 36 минг 342 нафар томорқа ер эгалари мавжуд бўлиб, улардаги экин майдони 1 минг 960 гектарни ташкил этади. 1 минг 12 нафар деҳқон хўжалиги, 1 минг 89 та дала томорқаси мавжуд. Аҳоли томорқаларида 2022 йил 1 январь холатига 2 минг 64 та 26,1 гектар майдонда иссиқхона мавжуд.2022 йилда 893 та 11,6 гектар майдонда ихчам усулда аҳоли томорқаларида иссиқхонлар қуриш режалаштирилган. Туманда бугунги кунда 6 та “Томорқа хизмат” МЧЖ аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари, 34 та қўшимча томорқа хизмат МЧЖ ташкил этилиб, МФЙлардаги аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиши режалаштирилди.