Аввал хабар берганимиздек, бугун 1-сектор биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев Қашқар, Кесканёр, Қаҳрамон МФЙ ёшлари вакиллари билан учрашди. Тадбир давомида йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Хусусан, таълим кредити, уй-жой олиш, имтиёзли кредит масаласидаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

Учрашув якунида туманимиз раҳбари ижодкор ёшлар билан суҳбатлашди. Ўзининг янги китобини тақдим қилган ёш ижодкор Лазизбек Неъматиллаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган челленжда ҳам ғолиб чиққан эди. Шуҳрат Мусаев ёш ижодкорни бу муваффақияти билан қутлаб, туман ҳокимининг “Ташаккурномаси”ни топширди.