Халқ таълими, маҳалла, мактабгача таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа соҳаларда кўп йиллар самарали фаолият кўрсатган ҳамюртларимиздан бир гуруҳи туман ҳокимлигида пенсияга кузатилди.

Маросимда туман ҳокимининг ўринбосари Ҳусниддин Аҳмедов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари, “Кексаларни эъзозлаш” жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидахон Бозоровалар барчани самимий табриклаб, “Ташаккурнома” ҳамда пенсия гувоҳномасини тантанали тарзда топширдилар.

Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари маданий хизмат кўрсатишди.