Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда 56 нафар тадбиркорнинг таклиф, ташаббус ва лойиҳалари тақдим қилинди. Туман ҳокими ҳар бир тадбиркор мурожаатини тинглаб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хусусан, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланиб, тезроқ амалий ишга киришиш, кредитлар ажратилиши ва янги иш ўринлари яратилиши таъкидлаб ўтилди.