2022 йилнинг 13-14 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да ўқитувчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Миллий ўқув дастури асосида тайёрланган дарсликларни тажриба синовдан ўтказиш ҳамда ўтган йили 1-2- синфлар учун яратилган янги дарсликларни ўқитиш методикаси юзасидан маҳорат дарсларини олишга республикамизнинг барча ҳудудларидан пойтахтга келган ўқитувчилар билан учрашди.