Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”га бағишланган Республика видеоселектр йиғилишидан келиб чиқиб, туман Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да олиб бориладиган маънавий-маърифий, оммавий-маданий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини маҳаллабай тизимда ташкил этиш юзасидан тузилган тадбирлар режасига асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман Нуронийлар кенгаши, туман Маънавият бўлими, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, туман ИИБ, туман ХТБ, туман МТБ, ЎзХДП туман кенгаши, туман маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси, мусулмонлар идораси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, туман ФХДЁ жамоатчилик ташкилотлари ва тумандаги зиёлиларни ўз ичига олган Ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ томонидан доимий кўмакка муҳтож, норозилик кайфиятида юрган фуқаролар, ночор оилалар рўйхати шакллантирилиб, шу асасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Режага мувофиқ Ўнхаят МФЙ “Сирли кўча”да яшовчи Айниса Жўраева, “Гулшан” кўчасида яшовчи Орзихон Абдуллаева хонадонлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида аризачиларнинг мурожаатлари мутасадди ташкилотлар томонидан ижобий ҳал эришмоқда.
Жамоатчилик ишчи гуруҳи ўз фаолиятини туман бўйлаб давом эттирмоқда.






