Чўртук МФЙда ўтказилган семинардан кўзланган асосий мақсад томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳоли даромадини кўпайтириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган семинарни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очди. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғайрат Абдуҳакимов, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каимовлар қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтишди. Хусусан, томорқа хизмати, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли иш ташкил этиш бўйича тавсиялар беришди







