Мамлакатимиз раҳбарининг “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселекторда берилган вазифа ва кўрсатмалари ижроси юзасидан

бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Солиқчи–тадбиркорга яқин кўмакчи» тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилган эди. Унинг моҳияти шундан иборатки, энг аввало, биз иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейин эса бизнес субъектининг яшаб кетиши, фаолият кўрсатмаётганларини тикланишига кўмак бериш, бухгалтериясини юритиши, ҳисоботларини тўлдирилиши ва топшириши бўйича хизмат кўрсатишга асосий эътибор қаратилиши таъкидланган эди. Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз. Шунга асосан туманда фаолият юритаётган ёки айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари мавжуд бўлса, Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўлимига мурожаат этишингизни билдириб ўтамиз.