Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, аҳоли мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда 220 нафар фуқародан мурожаат келиб тушди, шундан 80 таси жойида ҳал этилди, 50 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, қолганлари тегишлилиги бўйича йўналтирилди. Моддий ёрдам, уй-жой, тадбиркорлик, кўчаларни шағаллаш масалаларида ҳамда тиббий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар ижро учун назоратга олинди.