Уйчи тумани Қирғизистон Республикасининг Аксу тумани билан чегарадош. Чегаралар дахлсизлиги ва тинчлик-осойишталикнинг таъминланишида бу ерда жойлашган ҳарбий қисмда фаолият кўрсатаётган ҳарбийларнинг ҳиссаси катта.
Ҳарбий қисмда ҳар йилгидек, бу йилги байрам шодиёнаси ҳам ўзгача тарзда ўтди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, МК "Ватанпарвар" ташкилоти туман кенгаши вакиллари ҳарбийларни қутлаб, байрам совғаларини топширдилар.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги дилрабо қўшиқлар рақсларга уланди.
Неъматилла РАҲИМОВ,
"Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси раиси.






