Ёркатай МФЙ "Пахтапункт"кўчасида маҳалла билан ҳамкорликда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Ҳозирда ТЭТК ходимлари томонидан маҳаллада янги таянч устунлар ўрнатилиб, электр тармоғи янгиланмоқда.

Кўчалардаги мевали ва манзарали дарахтлар буталиб, оқланди. Ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари олиб борилиб, маҳалла чиройига чирой қўшилмоқда.

"Тоза ҳудуд" ДУК томонидан чиқиндилар махсус автомобилларда олиб кетилмоқда.

Телеком ходимлари томонидан маҳаллага интернет тармоғи тортиш ишлари бажарилмоқда.