Чўртук МФЙ ҳудудидаги “MEGA ICE HOME INVEST” МЧЖ томонидан дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда музлатгичли омборхонани

ташкил этиш лойиҳаси самарали амалга оширилган. Тадбиркор, туман Кенгаши депутати Ёқубжон Дадахонов бошчилигидаги мазкур корхона йилига 2400 тонна олти турдаги мош, 600 тонна семичка ва ёрёнғоқ маҳсулотларини ҳамда йигирма хил маҳсулотни қайта ишлаш ва қадоқлаш қувватига эга. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ушбу корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва 300 тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга музлатгичли омборхона билан яқиндан танишди. Танишув давомида корхона фаолиятини янада ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Дилмурод Абдураҳмонов, туман ҳокимининг ёрдамчиси.