Бу ҳақда, вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фармойишга асосан, вилоятнинг 780 та маҳаллаларига тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари тайинланади.

Ҳоким ёрдамчилари, -маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашади;

-республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлайди;

-ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.

Шунингдек, фармойишда бошқарма, идоралар, тижорат банклари раҳбарларига ҳоким ёрдамчиларининг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.

Ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига киритилиши юзасидан доимий таклифлар киритиб борилади.