Уйчи туман маданият марказида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда вилоят, туманлардаги бир қатор мутасадди ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари қатнашишди.
Сайёр қабул давомида Уйчи, Чортоқ, Учқўрғон туманлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан бўш иш ўринларининг "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ахрор Мансуров, Уйчи, Учқўрғон туманлари ҳокимлари Шуҳрат Мусаев, Жаҳонгир Риззаев, Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умрзоқовлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ҳуқуқий идоралар раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва тегишли тартибда назоратга олинди, айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ногиронлик аравачаси бўйича қилинган мурожаатлар қаноатлантирилди.
Сайёр қабулга келган фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча шароитлар яратилди, турли ишлаб чиқарувчи корхона ва тадбиркорлар томонидан кўргазмалар ҳам ташкил қилинди.






