Бугун туман ҳокимлигида Уйчи  тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев

   қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган  ислоҳотлар  туман иқтисодиётини янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Шундай экан, йилдан-йилга ҳосилдорликни ошириб бориш, янги инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш зарур. Йиғилишда  томчилатиб суғориш, ғалла майдонларини ғўзапоядан тозалаш  ва бошқа яна бир қатор шу куннинг энг долзарб юмушлари бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.