Аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча деҳқон бозорларида вилоят ҳокимлиги томонидан “Элга хизмат” ва “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида махсус арзонлаштирилган маҳсулотларни сотиш расталари ташкил этилиши натижасида асосий турдаги истеъмол товарларининг нархлари барқарорлиги таъминлаб келинмоқда.

Жорий йилнинг 6 январь куни Наманган шаҳридаги барча деҳқон бозорларида сотилаётган гўшт, картошка, гуруч, сабзавот, полиз, мева, ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотларни сотилиши ва нархлари кузатилди. Жумладан:🐂 мол гўшти Наманган шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида 52-55 минг сўм, Сардоба деҳқон бозорида 53-56 минг сўм, Давлатобод туманидаги Яшил деҳқон бозорида 53-65 минг сўмдан сотилмоқда.🐏 қўй гўшти Чорсу деҳқон бозорида 70-75 минг сўм, Сардоба деҳқон бозорида 75-80 минг сўм, Давлатобод туманидаги Яшил деҳқон бозорида 65-75 минг сўмдан сотилмоқда.

🔷 маҳаллий ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган пахта ёғи (1,0 кг) 14-16 минг сўмдан, ўтган ҳафтага нисбатан 500-сўмгача арзонлаган;🥚 тухум 750-1000 сўмдан, ўтган ҳафтага нисбатан 100-сўм арзонлаган;🔷 шакар 8 500-9 500 сўмдан, ўтган ҳафтага нисбатан ўзгармаган.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар деҳқон бозорларида: 🥔картошка 3 500- 5 500 сўмгача сотилиб, ўтган ойга нисбатан ўзгармаган, 🧅пиёз 1 500-2 500 сўмгача, гуруч нав бўйича 6 500-17 500 сўм, хонадонларда асосан истеъмол қилинадиган гурунч 6 500-11 000 сўмгача нархларда аҳолига етказиб берилмоқда. 🥕Сабзи 1 000-2 500 сўмгача сотилмоқда.