Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда 518 та хонадон бўлиб, 2781 киши истиқомат қилади. Маҳалла Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган.

Маҳалланинг адирлик қисмидаги “М.Жамолиддинов”, “Т.Мавлонов”, ”Янгиҳаёт”, “Адиблар” кўчаларида жами 240 та хўжаликда 1390 нафар аҳоли яшайди.

5 январь куни “Янгиҳаёт”даги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бошчилигида барча мутасадди ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида штаб фаолиятини бошлади.

Мазкур штаб узлуксиз фаолият олиб бориб, йўл, сув, электр, суюлтирилган газ таъминоти, халқ таълими, аҳолини бандлигини таъминлаш масаласидаги муаммолар хонадонбай ўрганилиб, мурожаатлар тингланади ва ечими бўйича келгусидаги режалар белгилаб олинади. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.