Мен одатда туман ҳокимларини доимо танқид қилар эдим. Негадир сўнги кунларда Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокими вазифасига тайинланган Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев фаолиятига танқидий ёндашишни истамадим. Сабаби шундаки, ҳоким лавозимига киришган дақиқадан бошлаб халқ дарди билан ёниб ишлай бошладилар
.
Бугунги кунда интернет, ижтимоий тармоқлар ривожланган пайтда ҳокимларга мурожаат қилиш учун уларнинг қабул кунларини кутиш шарт эмас. Телеграмда Уйчи туман ҳокимига онлайн мурожаат боти мавжуд. Ботга халқ томонидан қилинган мурожаатларга ҳокимнинг ўзи жавоб бериб, мутасаддиларгина эмас, балки ҳокимнинг ўзи ўша ернинг ўзида мурожаатни ҳал этаётгани мени қувонтирди.
Шу кунга қадар ўз вазифасини чин дилдан бажариб, халқ дарди билан яшаётган ҳокимларни кам кўрганман. Албатта, бу иш жараёнлари бардавом бўлади, деган умиддаман.
Азизбек АБДУҒАНИЕВ,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси






